Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бразилиялик теннисчи “Челленжер”да 7200 АҚШ долларига эга бўлди

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган халқаро “Челленжер” турнири якунига етди.

Бугунги ўтказилган мусобақа доирасида Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова ва тажрибали теннисчи, мамлакатимиз фахри бўлган Фаррух Дўстов иштирокида самарқандлик 200 нафарга яқин ёш теннисчилар учун маҳорат машғулотлари ташкил этилди.

“Динамо” теннис кортида бўлиб ўтган профессионал теннисчиларнинг финал баҳсида франциялик Корентин Мутет устидан бразилиялик Жаоа Менезес икки сетда ҳам 6-7 очко билан ғалаба қозониб, 7200 АҚШ долларини қўлга киритди.

Нуфузли мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида мусобақа супервайзери А.Карнилов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби И.Тўлаганова иштирок этди ва ғолибларга эсдалик совғаларини топширди.

Ҳусан Элтоев.