Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун республикамиз бўйлаб “Сўнгги қўнғироқ” садолари чалинмоқда

Бугун вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида "Менинг мактабим - менинг уйим"  шиори остида "Сўнгги қўнғироқ " тадбирлари бўлиб ўтди.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда мактаб директори В.Чаққонов битирувчиларни табриклаб,  келгусидаги ишларига омад тилади.

Ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда бир гуруҳ ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

"Сўнгги қўнғироқ" тадбиридан фотолавҳалар