Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугундан “Қувноқлар ва зукколар” танловининг ҳудудлараро саралаш босқичига старт берилади

Президенти илгари сурган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган.

Жорий йилнинг сентябрь ойи давомида танловнинг туман (шаҳар) босқичида 4 550 та умумтаълим мактаблари жамоалари иштирок этиб, 54 600 нафар ўқувчи-ёшлар жалб қилинди.
17-31 октябрь кунлари танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари ўтказилди. Ҳудудий босқичларда 5 970 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Танловда фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган 14 та жамоа (ҳар бир ҳудуддан биттадан) ҳудудлараро босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жорий йилнинг 5 ноябрь кунидан бошлаб, танловнинг ҳудудлараро саралаш босқичига старт берилади.

Барча иштирокчи жамоаларга омад ёр бўлсин!
Ўтказилиш муддати

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри (5 ноябрь)

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги 22-умумтаълим мактабининг
“Элемент” жамоаси

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг
“Позитив” жамоаси.