Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Чиройли” авторақамлар сотуви 2,6 мартага ўсди

2020 йилнинг 10 ойида avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 218,8 миллиард сўмлик 80,5 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди.

Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 маротабага, ҳажми бўйича – 71,2 фоизга ўсди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 миллион сўмни ташкил этган.

Бунда, сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 186,2 миллион сўмни ташкил қилди.

Яқинда “Avtoraqam” мобил иловаси янги кўринишда ишга туширилиб, унга савдо иштирокчисини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш ва авторақам бўйича тўловларни амалга ошириш функциялари қўшилди. Киритилган янгиликлар фойдаланувчилар учун мобил илова ёрдамида биржанинг авторақам онлайн-аукционларда эркин иштирок этиш имкониятини тўла тақдим этади.