Самарқандлик ҳайдовчилар аукционга қўйилган давлат рақам белгиларини сохталаштирган

Ижтимоий тармоқларда "Аллақачон Самарқанд кўчаларида тақиб юрилган авторақамнинг нархи шу дақиқаларда онлайн аукционда 500 миллион сўмдан ошди.

Аукционда ҳозир савдо бўлаётган авторақам қандай қилиб Самарқанд шаҳри кўчаларида “сайр қилмоқда?” мазмунида хабарлар тарқалди.

Ҳозирда ушбу давлат рақам белгиси вилоят ИИБ ЙҲХБ иҳтиёрида сақланмоқда.

“Малибу” русумли қора машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилгани маълум бўлди.

Оқ рангли “Малибу” автомашинасига эса рақамлар қўлбола ясаб ўрнатилган. Ҳозирда ушбу ҳайдовчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рақам аукцион орқали сотиб олган фуқарога тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

* Айни пайтда Самарқанд вилояти учун 14 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган, исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам 4 январь кунига қадар 569 765 000 сўмга чиққан.