Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат меҳнат инспекцияси қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарларини огоҳлантиради

Самарқанд вилоятида қурилиш олиб бораётган ҳамда ҳозирги кунда қурилиш объектларини қуриш бўйича танловда иштирок этаётган барча қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарлари диққатига!

Президентимизнинг 2020 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Ушбу низомда меҳнат ва меҳнат муҳофазаси бўйича қатор устувор вазифалар белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда рейтингини юритишда, қурилиш ташкилотингизда ишловчилар билан тўлиқ меҳнат шартномалари тузишингизни, улар ҳақидаги маълумотларни “ЯММТ” тизимига тўлиқ киритишни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни тўғри ташкил қилишни, бу борада ишчи ходимларни ўқитиб, билимларини текширишни, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиб, давлат экспертиза хулосасини олишни, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни, “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис лавозими” жорий қилиб, ушбу лавозимга олий техник маълумотга эга шахсни тайинлашни, белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказиш Давлат меҳнат инспекциясига юборишни, суҳбат якуни бўйича Республика малака ошириш курсларида ўқитиб, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака сертификатига эга бўлиш талаб этилади.

Сиз томонингиздан бу борада амалга оширилган ишлар иш берувчи ва ходимлар ўртасида низоларни ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олади.

Ж.АЗИМОВ,

Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи.