Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллар бирдан қимматлади: Ўзбекистон банкларида доллар курси 8900 сўмни ташкил этмоқда

Ўзбекистоннинг хусусий банкларида чет эл валютаси 200 сўмга кўтарилган. Бу ҳақда “UzNews” хабар бермоқда.

9 августдан бир қатор банклар долларни 8840 сўмдан сотиб олишмоқда, 8900 сўмдан сотишмоқда. Қуйида янги алмашинув курси ўрнатилган банклар рўйхати келтирилган.

Ипотека банк: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;
Kapitalbank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;
Hamkor bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;
Davr bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;
Asia Alliance bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8890;
Universal bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8890;
Asaka bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;
Aloqa bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8880.

Эслатиб ўтамиз, 6 августдан бошлаб Марказий банк томонидан белгиланган расмий курс 8704.87 сўмни ташкил этади.