Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллар ва евронинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 10 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,06 сўмга ошди ва 9395,63 сўмга етди.

Евро курси ҳам 63,81 сўмга ошиб, 10360,56 сўмни ташкил қилмоқда.

Россия рубли 2,35 сўмга кўтарилиб, 142,96 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.