Дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 38 миллиондан ошди
- 14.10.2020 20:34
- 57
- COVID-19
Бу ҳақда АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълум қилди.
Университет тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, 14 октябрь ҳолатига коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 38 041 143 нафарга етган. 1 084 888 бемор вафот этган ва 26 миллиондан ортиқ бемор тузалган.
2019 йилнинг декабрь ойида биринчи бўлиб Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган янги турдаги COVID-19 коронавируси, тез фурсат ичида дунёнинг деярли барча мамлакатларига тарқалди. 2020 йилнинг 11 март куни, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги COVID-19 коронавируси хуружини пандемия, деб эълон қилди.
Теглар:
COVID-19
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Халқ қабулхоналари нега ва қандай ислоҳ қилинди?
- 35 дақиқа аввал
- Жамият
Моҳир журналист ва ёзувчи Адаш Истатни йўқлаб
- Кеча, 22:25
- Жамият