Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ер ва сувдан самарали фойдаланмаган 53 нафар фермернинг ерлари олиб қўйилиши мумкин

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тойлоқ туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан қатъий мониторинг ўрнатилган. Ҳамкор ташкилотлар билан сув ресурсларининг кунлик таҳлили олиб бориляпти. 

Аммо, инспекция органлари томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, мониторинг-таҳлилларга қарамасдан, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда.

 Жумладан, жорий йилнинг январь-июль ойларида ўтказилган назорат тадбирларида 53 фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган.

Ушбу фермер хўжаликлари раҳбарларига маъмурий иш қўзғатилиб, Тойлоқ туман маъмурий судининг тегишли қарори қабул қилиниб, инспекциянинг туман бўлими томонидан мазкур фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларини туман захирасига олиниши юзасидан туман ҳокимига тегишли тартибда тақдимнома киритилди. 

Абдували ХУДОЁРОВ,

Инспекциянинг вилоят бошқармаси

бош инспектори.

Зойир ЭШОНҚУЛОВ,

инспекциянинг Тойлоқ туман бўлими бошлиғи.