Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимовнинг ташрифидан сўнг Каттақўрғонда кўп болали хонадон эгаларига уй берилди

Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулидан сўнг шаҳримиз фуқароларининг муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилиб, зарур ҳолларда уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда, деб ёзади “Каттақўрғон тонги” газетаси.

Шаҳар ҳокимининг куни кеча Дамариқ, Чинобод ва Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказган сайёр қабул натижасида шароити оғир бўлган, ногиронлиги бўлган бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари бўйича шаҳар ҳокимининг амалий ёрдами билан уларга уй-рўзғор буюмлари тақдим этилди. Жумладан, Амир Темур МФЙда ижарада яшовчи фуқарога музлаткич, Дамариқ МФЙдаги 1 нафар фуқарога телевизор ҳамда Чинобод МФЙда яшовчи кам таъминланган фуқарога микротўлқинли печ совға қилинди.

Шунингдек, уй-жойга эҳтиёжи бўлган 2 нафар кўп болали хонадон соҳибалари К.Муродуллаева ҳамда З.Ашуровалар Ингичка қўрғончасидан доимий яшаш жойи билан таъминландилар.