Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эскирмайдиган ғазал

Алишер НАВОИЙ.

Ҳар киши ёр оллида дер чинни ҳам, ёлғонни ҳам,
Ваҳки, ул бовар қилур воқеъни ҳам, бўҳтонни ҳам.

Жонға еттим мухталиф асҳобдин, ул дилрабо,
Ўйлаким кўнглумни олди, кош олса жонни ҳам.

Муддаийлар бўйла ҳамроз ўлсалар ёр оллида,
Ўзга тутмоқ фарздур ўлмакни, бал ҳижронни ҳам.

Сўз дей олурлар гаҳу бегаҳ, маҳаллу бемаҳал,
Бас маҳалдур, тарк қилсам балки хонумонни ҳам.

Чунки бағрим қонини кўз йўлидин оқиздилар,
Дам-бадамдурким, сўрибтурлар саросар қонни ҳам.

Эй кўнгул, даҳр аҳлиға йўқ ваъдау паймон дурус,
Неча куйгунг сен доғи, уз ваъда, буз паймонни ҳам.

Ҳошалиллаҳким, Навоий айлагай тарки вафо,
Бевафо кофирлар олса жонни ҳам, иймонни ҳам.