Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фамилияни ўзгартириш анча қиммат экан

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.Қ.нинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига дастлаб 300 минг сўмлик канцелярия моллари ва 100 минг сўм пул олиб, кейинчалик шу хизмати учун яна 500 минг сўм пул талаб қилиб, олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.