Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фидойи журналист, салоҳиятли филолог Аҳмаджон Мелибоевга академик унвони берилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академия ҳар тўрт йилда бир марта адабиёт, маданият ва илм-фан соҳасида юксак натижаларга эришган ижодкорларга ўз мукофотларини тақдим этади.

Бу йилги танлов натижаларига кўра, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси раҳбари Аҳмаджон Мелибоевга академик унвони берилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам адабиёт ва санъат йўналишида лауреатлик мукофоти билан тақдирланди.

 

ЎзА.