Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Футболчи дарвоза тўсинини боши билан синдириб қўйди

Бу 1980 йилда Руминиянинг Тимишоар шаҳрида маҳаллий «Политехника» ва Бразилиянинг «Атлетика» жамоалари ўртасидаги ўйинда рўй берди.

Бразилиялик ҳужумчилардан бири майдон эгалари жарима майдонига катта тезликда ёриб кирди ва румин дарвозабони билан юзма-юз чиқди. «Политехника» дарвозабони жон ҳолатда бразилиялик ўйинчи оёғига ташланди. У эса боши билан бориб дарвоза тўсинига урилди. Зарбга дош беролмаган штанга тўсини белидан чўрт синиб кетди. Ҳакам «жабр кўрган» тўсинни тиклаш учун ўйинни 20 дақиқага тўхтатди. Бразилиялик ўйинчи эса ҳеч нарса бўлмагандек ўйинни давом эттирди.

Т.МУРОД тайёрлади.