Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИВ: Ёлғон, фитна ва бўҳтонларга ишонманг!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар беришича, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда қуйидаги мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқалмоқда.

"Бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўҳтон ҳисобланади", дейилган хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг Youtube, Telegram, Instagram, Facebook, Мover, ВКонтакте, Одноклассники, Twitter каби ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек, вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилиниши сўралган.