Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом Зокиров ким эди?

Бу ҳақида Самарқанд давлат тиббиёт институтида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда сўз юритилди.

Ўзбекистон акушерлик мактабига асос солган олим, республикада хизмат кўрсатган фан арбоби Ислом Зокиров таваллудининг 95 йиллигига бағашланган анжуман асосан “Аёл соғлиги – миллат соғлиги” мавзусида ташкил этилди.

Тадбирда республикамиздаги тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари мавзу доирасидаги долзарб маърузалари билан иштирок этди. Шунингдек, тадбирда БАА, Исроил, Россия, Украина, Қозоғистон ва Тожикистон мамлакатларидаги нуфузли медицина университетлари олимлари онлайн тарзда қатнашди.

Унда академик Ислом Зокировнинг хаёт йўли, илмий мероси, акушерлик-гинекология бўйича яратилган илмий мактабининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида гапирилди.

Тадбир доирасида Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Биология ва тиббиёт муаммолари” халқаро журналининг навбатдаги сони ва И.Зокировнинг “Танланган илмий асарлари” китоби тақдимотлари ҳам ўтказилди.

Тўлқин Сиддиқов.