Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Республика ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин

“Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6066-сон, 22.09.2020 йил) қабул қилинди. 

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.