Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Карманада 1000 ўринли махсус шифохона қурилишига старт берилди (фото)

Навоий вилояти, Кармана тумани ҳудудида «Махсус шифохона ва карантинга сақлаш объекти» қурилиши бошланди.

Объектни лойиҳалаштириш ва қуриш учун доимий фойдаланиш учун 40 гектар ер майдони ажратилди.

Айни пайтда карантинга мўлжалланган 1000 ўринли касалхонани қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими К.Турсунов мазкур объектда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўсатмалар берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.