Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Касалхонада электр ўчиб, коронавирусга чалинган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида «COVID-19» марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг 6 июлидан беморларни қабул қила бошлаган Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси янги ва замонавий талабларга мослаб қурилган. Кеча Зангиотадаги шифохонада электр энергияси узилмаган.

Касалхонада бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Шифохонада электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та дизель генератори ўрнатилган. Барча шифокорлар коронавирус билан курашга жалб қилинган бир вақтда бундай бўлиши ақлга сиғмаслиги таъкидланган.