Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Киркоровнинг концертида танқидга учраган раққос ва раққосаларнинг кийиниш маданиятига вазирлик муносабат билдирди

Жорий йилнинг 18 декабрида «Humo Arena» муз саройида Филипп Киркоровнинг концерт дастури ташкил этилди. Концертда кўплаб кўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда концерт дастуридаги раққос ва раққосаларнинг кийиниш маданиятига эътирозлар кучайиб бормоқда. «Маданият вазирлиги қаерга қараяпти?», «Маданият вазирлиги бунга қандай рухсат берди?» қабилидаги саволлар тарқалди.

Маданият вазирлиги бунга қўйидаги изоҳларни беради:

Маданият вазирлиги тизимидаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ушбу концерт сценарийси ва қўшиқлар мазмуни билан танишиб чиққан ва эътироз билдирмаган;

хусусий тадбиркорлар концерт дастурларини ташкил этишда, юртимизга гастроль сафарлари билан ташриф буюрадиган санъаткорларга кийиниш маданияти тўғрисидаги тушунчани ҳам бериб ўтишлари лозим, деб ўйлаймиз;

ушбу концертдан хулоса қилган хусусий тадбиркорлар эндиликда ушбу жараён такрорланишининг олдини олади, деган умиддамиз.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, халқимизнинг маданияти, маънавияти ва менталитетимизни инобатга олиб, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси бундан кейин ҳар бир концерт дастуридаги кийиниш маданиятига аҳамият беришини билдирамиз.