Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Китобхон оила” (100 саволга — 100 жавоб) online  танловида 3 мингдан ортиқ оила қатнашди

Жорий йилнинг 22 апрелидан 26 май кунига қадар Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида “1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Китобхон оила” (100 саволга — 100 жавоб) online танлови ўтказилди.

Ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача ҳар куни соат 17:00 дан 18:00 гача тавсия этилган 30 дона ўзбек ва 10 дона жаҳон адабиётларидан тузилган 4 тадан саволлар бериб борилди ва шу асосда кун ғолиблари аниқланди.

Мазкур танлов орқали карантин даврида ўқувчилар ҳамда уларнинг оилаларида миллий ва жаҳон адабиётларини тизимли тарғиб қилиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини  бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш, кўникма, малакаларини ҳосил қилиш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш каби вазифалар мақсад қилиб олинган.

Танлов давомида ҳар куни 100 дан ортиқ ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ўз билимларини синаб кўришди ва кун ғолиблари аниқланди.

Танлов натижасига кўра, Пахтачи тумани 21-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Марҳабо Умарова ва унинг онаси Нилуфар Ҳидирова I-ўрин, Иштихон тумани 1-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Ҳайринисо Жўраева ва унинг онаси Бахтинисо Раҳмонова II-ўрин, Булунғур тумани 23-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Хабибулло Муҳаммедов ва унинг отаси Ражаб Мухаммедов III-ўринга сазовор бўлди.

Танловда Пахтачи тумани 24-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Машҳура Камолова, Самарқанд шаҳар 63-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Шахризода Ибрагимова ва Нуробод тумани 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Зухриддин Исмоиловлар фаол иштирок этишди.

Танловда умумий ҳисобда 3000 дан ортиқ китобхон оилалар қатнашди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.