Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коллежга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган иштихонлик шахс ушланди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Иштихон тумани Азамат МФЙда яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Самарқанд тумани Ўзбек кенти маҳалласида яшовчи С. исмли фуқаронинг жиянини “Автомобиль йўллари коллежи”га ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдордаги пулларини олаётган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.