Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўнгил кўзи нурли китобхонлар

Жомбой туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти туман бўлинмаси ҳамкорлигида “Маънавият сарчашмаси” китобхонлик танлови ўтказилди.

Мушоира тарзида ташкил этилган тадбирда ҳар бир иштирокчининг бадиий чиқиши ўзига хос бўлди.

Самарқанд шаҳридан Меҳрангиз Ҳотамованинг  ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва у танловда биринчи ўринни қўлга киритди.

- Адабиётга жуда қизиқаман, - дейди М.Ҳотамова. – Аудиокитоблар тинглаш жону дилим. Кўпгина танловларда қатнашиб яхши натижаларни қўлга киритганман. Ушбу танловда ғолиб бўлганим ҳам китобхонликка, ижодга бўлган меҳримни янада  орттирди.

Танловда пайариқлик Файзулла Мардиев ва оқдарёлик Замира Қаршиева икккинчи, самарқандлик Нуриддин Турдимуродов учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Орифжон ОДИЛОВ.