Тойлоқ туман ахборот кутубхона марказига 100 миллион сўмлик ваучер тақдим этилди

Шу кунларда вилоятимизда IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида турли тадбирлар бўлиб ўтяпти.

Шундай тадбирларнинг бири Алишер Навоий номидаги Самарқанд шаҳар марказий истироҳат боғида ўтказилди. Унда Ўзбекистон-Финландия институти талабалари орасида «Ёш китобхон» тадбирлари, «Заковат» интеллектуал ўйини ҳамда спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этди.

Шунингдек, бу каби тадбирлар Тойлоқ ва Иштихон туманлари ахборот-кутубхона марказларида ҳам бўлиб ўтди.

Хусусан, Тойлоқ туманининг фаол ижодкорлари, китобсеварлар иштирок этган маънавий-маърифий тадбирда тадбиркорлар ҳамда Миллий кутубхона директори У.Тешабоева туман ахборот кутубхона марказига китоблар ҳамда унинг моддий техник базасини бойитиш мақсадида 100 000 000 сўмлик ваучер тақдим этилди.