Самарқанд шаҳрида ота фарзанди учун 90 миллион сўм алиментни олдиндан тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг йилдаги қарорига асосан қарздор Ф.Асроровдан ундирувчи М.Толибжонованинг бир нафар фарзанди учун жами даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Вилоят МИБ хабарига кўра, ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориш шартлиги тушунтирилган. Шундан сўнг у фарзандининг 18 ёшга тўлганига қадар алиментни ҳисоблатиб, барчасини (90 миллион сўм) тўлаб юборган.

Шу тарзда ундирувчи М.Толибжонованинг алимент юзасидан ижро иши юритувини тамомлаш хақидаги аризаси МИБ томонидан қабул қилинган.