Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус инфекцияси қайта аниқланаётганлиги туфайли Сеулда музей ва театрлар қайта ёпилади

Жанубий Корея пойтахти Сеулда янги коронавирус ҳолатлари аниқланаётганлиги туфайли бир қатор музей, галерея ва театрлар икки ҳафта муҳлатга қайта ёпилади. Бу ҳақда 29 май куни Жанубий Кореянинг маданият, спорт ва туризм вазирлиги хабар қилди.

Маълумотга кўра, 29 майдан 14 июнга қадар Сеулнинг Инчхоне ва Кёнгидо провинцияларида тўққиз турдаги давлат ташкилотлари, жумладан, кутубхоналар, музейлар ва галереялар, концерт заллари, рассомчилик ташкилотлари кабилар ёпилади. Ташкилотлар фаолиятининг қайта тикланиши коронавирус билан бўлиб турган вазиятга қараб яна узайтирилиши мумкин.