Ургутда 16 минг АҚШ доллари эвазига Исроилга юбормоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ушбу туманда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро Р.Б. 16 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро Р.М.ни Исроил давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, келишилган пулдан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ҳамда 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.