Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусдан даволанаётган 562 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 2453 нафарга етди. Беморларни даволашда самарадорлик кузатиляпти. 10 май куни 35 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу тариқа 1881 нафар, яъни 78 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 562 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Коронавирус инфекцияси қўшни мамлакатларда ҳам сақланиб турибди. Хусусан, Қозоғистонда 5090, Қирғизистонда 1002, Тожикистонда 612 фуқаро ушбу касалликка чалинган.