Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавируснинг сувда қанча вақт яшай олиши маълум қилинди

Сувда коронавируснинг 90 фоиз зарралари 24 соат ичида нобуд бўлади, 72 соат ичида 99.9 фоиз зарралар ҳалок бўлади. Бу ҳақда Rambler.ru нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, гап хона ҳароратида турган сув ҳақида бормоқда. Маълумотлар, Россиянинг “Вектор” тадқиқотлар маркази томонидан олиб борилган COVID-19нинг сувга мослашувчанлиги тўғрисидаги таҳлиллари асосида тақдим этилган.

Олдинроқ коронавирус денгиз ва ичимлик сувида сақланиб туриши, бироқ кўпая олмаслиги, қайнатилганида эса тезда нобуд бўлиши ҳақида маълум қилинган эди.