Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сара асарлар аудиотасмада

Жомбой туманида яшовчи Маъруф Расулов жаҳон адабиётининг дурдона асарлари ҳамда вилоятимизда ижод қилаётган ёзувчи ва шоирларнинг китобларини аудиотасмага муҳрлади.

- Китоб - тафаккур қаноти, ақл чархи. Фикрни бойитади, маънавиятни юксалтиради, - дейди М.Расулов. – Афсуски, айрим кишилар, масалан, Брайл ёзувида китоблар саноқли бўлганлиги боис кўпгина кўзи ожиз инсонлар бу имкониятдан тўлиқ фойдалана олишмайди. Шунинг учун бир неча китобларни аудиоёзув шаклида тайёрладик. Ҳозирда Оноре де Бальзакнинг «Чин севги», Миркарим Осимнинг «Ибн Сино», Хосият Бобомуродованинг «Ҳисобли дунё» ва «Онамни асранг!», Фармон Тошевнинг «Тазарру» ва «Гўзал изтироб», Жумагул Сувонованинг «Қирмиз қизнинг қиссаси»,  Жамила Эргашеванинг «Қир устидаги аёл» каби китобларнинг овозли нусхаларини кўпчилик кишиларга етказиб бердик.

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.