Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Космонавтлар нега йиғлолмайди?

1. Севган кишингизга қараганингизда қорачиғлар 45 % га катталашади.

2. Дунёдаги хеч бир одам кўзларини очиб аксиролмайди.

3. Инсон кўзларининг ҳажми туғилганида қандай бўлса, умри давомида ўзгармай қолади.

4. Космонавтлар фазога чиққанларида йиғлай олмайдилар. Гравитация туфайли кўз ёшлар майда пуфакчага айланиб, кўзни ачиштиради.

5. Гўдак то икки ҳафталик бўлмагунча кўзидан заррача ёш чиқмайди.

6. Ҳар бир кўзда 107 миллиондан ортиқ ҳужайра бўлиб, уларнинг бари ёруғликни сезади.

7. Аёллар эркакларнинг кўзига қараб, уларнинг асл мақсадини аниқлаб олишлари учун 8 сония кифоя.

8. Гўдаклар 38 сантиметр узоқликдаги нарсаларнигина кўра оладилар. Буни қарангки, она ўз фарзандини эмизаётганда унинг юзи боладан тахминан шунча масофада бўларкан.

9. Кўзга бирор нарса тушганида, йиғлаётганда, ёки эснаганда кўзёшининг таркиби ўзгариб туради.

10. Турли инфекция ва вируслар худди бурун ва оғиздан киргани каби кўз орқали ҳам организмга тушиши мумкин.