Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кремль Россияда коронавирус шиддат билан тарқалаётганини маълум қилди

Коронавирус инфекцияси Россияда жуда кучли тарқалмоқда, деб таъкидлади Кремльнинг расмий вакили Дмитрий Песков. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар берди.

Шу билан бирга, у касаллик билан боғлиқ вазият назорат остида эканини маълум қилди.

“Шуни ҳам тан олиш керакки, биз аҳолини узоқ вақт давомида амал қилмаган эҳтиёт чораларини кўришга ундовчи фаол чоралар кўрилмоқда”, деди Песков.

15 октябрь куни Россияда пандемия бошланганидан буён биринчи марта кунлик ўсиш 15 мингдан ошганлиги тўғрисида маълум қилинди. Ўша куни мамлакат бўйлаб 15 150 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

16 октябрь ҳолатига кўра, Россияда умумий ҳисобда 1 354 163 нафар одам коронавирус инфекцияси билан касалланган. Улардан 1 056 582 нафари тузалган ва 23 723 нафар бемор вафот этган.