Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳалла ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси бошланди

Cамарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида 2019-2020 ўқув йили машғулотлар бошланди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви тавсия этган рўйхат асосида қабул қилинган тингловчиларга 22 нафар амалиётчи мутахассис ва профессор-ўқитувчилар дарс бермоқда.

- Ўқув режасига кўра 4 йўналиш, 34 мавзу бўйича тарқатма материал ва тақдимот-слайдлари тайёрланди, - дейди ўқув маркази директори Т.Эргашев. – Машғулотлар кичик гуруҳларда, бошқарув идоралари раҳбар ходимлари, депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан замонавий педагогика ва тренинг технологиялари асосида олиб борилмоқда. Бунинг учун 2 та ўқув хонаси замонавий ўқув жиҳозлари - флепьчарт доскалар, телевизор ва компьютерлар билан жиҳозланган.

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисида”ги Низомга асосан ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган тингловчилар якуний синов имтиҳони топширади.

Тингловчиларга амалиётчи мутахасcис ва профессор-ўқитувчиларнинг дарс тақдимотлари, ўқув-услубий қўлланмалари электрон шаклда тарқатилмоқда. Улар шунингдек, дарсдан ташқари вақтларда ахборот-ресурс марказидан маҳалла фаолиятига доир зарур адабиётлар, тарқатма материаллар, газета ва журналлардан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, Бухоро, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ўқув курслари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. www.sammok.uz расмий веб-сайти ҳамда telegramm мессенжерида “Маҳалла ўқув курси” каналида ўқув машғулотларининг ўтказилиши бўйича кундалик янгилик ва фотолавҳалар бериб борилмоқда.