Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Музаффар Эгамбердиев жорий йилнинг 20 июнь куни Мажбурий ижро бюросининг Ургут тумани бўлими биносида - Самарқанд вилояти аҳолиси учун сайёр қабул ўтказади.

Учрашувда Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади. Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун: Сайёр қабул соат 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.