Олий суд раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Фуқароларнинг муаммоларини уларнинг ҳузурига борган ҳолда тинглаш, жойида ҳал қилиш мақсадида Олий суд раҳбарияти томонидан жойларда доимий равишда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги ана шундай сайёр қабул Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилди.
Сайёр қабулда 44 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди.
Мурожаатларнинг 18 таси жиноят, 9 таси фуқаролик, 10 таси иқтисодий ҳамда 7 таси маъмурий судловга тааллуқли бўлди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 18 нафари жиноят ишлари бўйича, 9 нафари фуқаролик ишлар бўйича, 10 нафари иқтисодий ишлар бўйича ҳамда 7 нафари маъмурий ишлар бўйича судларга оид масалаларда мурожаат қилди.
Вилоят суди ахборот хизматининг маълум қилишича, 2 та мурожаат қаноатлантирилган, 22 та шикоят ва аризалар қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 5 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.
Тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилди ва мурожаатлар ижобий ҳал этилди.