Сайёр қабулда 332 та мурожаат бўлди

Хабар берганимиздек, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев ва вилоят сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси масъуллари иштирокида Каттақрўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.

Каттақўрғон, Иштихон, Нарпай, Пахтачи туманлари ва Каттақўрғон шаҳри аҳолиси учун ташкил этилган қабулда фуқаролар турли масалалар юзасидан вилоят раҳбарларига мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг асосий қисмини ер ва мол-мулкни расмийлаштириш, кадастр ҳужжатини тайёрлаш, суд қарорларининг ижроси, алимент ундириш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

Қабулда вилоят бошқарма ва идоралари, ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этгани боис аксарият мурожаатлар тегишлигига бўйича масъулларга йўналтирилди ва шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган муаммолар бўйича муддат белгиланиб, назоратга олинди.

Сайёр қабулда 332 та мурожаат қайд этилди.

Вилоят сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули 24 январь куни Пайариқ туманида ўтказилиши белгиланди.