Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маъмурий судлар 14 миллиард сўмлик жарима тайинлаган

Тайинланган жарима жазоларининг қарийб 8,5 миллиард сўми ихтиёрий равишда тўланган.

Бу ҳақда вилоят маъмурий суди раиси Ботирали Диёров айтиб ўтди.

Маъмурий судларга келиб тушган 132 та ишдан 235 нафар ҳуқуқбузарга ҳаракатида жиноят аломатлари бор-йўқлигига баҳо бериш учун прокуратура идораларига юборилган. Шунингдек, 2161 нафар шахсга нисбатан суриштирув давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун 1315 та иш суриштирув органига қайтарилган. 5 та шахсга нисбатан юритилган 4 та иш вояга етмаганар ишлари бўйича комиссияга юборилган.

Ҳисобот даврида вилоят, туман маъмурий судлари томонидан 27 минг 929 нафар шахсга нисбатан 21 285 та иш биринчи инстанцияда кўриб, тамомланган.

Таҳлилларга кўра, транспорт воситасида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишга оид ишларда 2756 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,5 офизга кўпайган.