Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Месси – ЕЧЛда яна бир рекорд қўйди

Хабарингиз бор, кеча тунда «Барселона» Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувида «МЮ»ни мағлуб этиб (3:0), ярим финалга йўл олди.

«Камп Ноу»да ўтган ўйинда мезбонлар сардори Лионель Месси дубль қайд этди. Умуман, ЕЧЛ доирасида инглиз клублари дарвозасига энг кўп голни аргентиналик афсона урган. У АПЛ жамоаларига қарши 32 та ўйин ўтказиб, уларда 24 та гол муаллифи бўлган ва бу ЕЧЛ рекорди саналади.

Мессидан энг кўп гол ўтказган инглиз клуби – «Арсенал»дир. Лео «тўпчилар» дарвозасига 9 марта аниқ тўп йўллаган. Шунингдек, «Манчестер Сити» 6, «Манчестер Юнайтед» 4 марта «Барса» сардоридан гол қабул қилган бўлса, «Челси» ундан 3 та, «Тоттенҳэм» эса 2 та гол ўтказган.