Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мирзо Улуғбек кўчасидаги йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берилди

Бугун эрталаб, Zarnews.uz сайтида Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида фото-хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЙҲХБ томонидан расмий маълумот берилди.

Унда қайд этилишича, 2019 йил 12 август куни соат тахминан 08.00 лар атрофида Мирзо Улуғбек – Мирсаид Барака кўчалари чорраҳасида М.Джураев “Нексия” русумли (30 683 ТТВ) автомашинани бошқариб келаётиб, шу чорраҳада бурилиб олаётган Ф.Ғафуров бошқарувида бўлган “Нексия” русумли (01 J 342 МА) автомашина билан тўқнашган. Ф.Ғафуров бошқарувидаги автомашина шу ерда тўхтаб турган “Матиз”га бориб урилган. Тўқнашув натижасида транспорт воситаларига моддий зарар етказилган. Ҳайдовчилар ҳамда йўловчилар тан жароҳати олмаган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.