Кот-д’Ивуарда 23 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди
- 16.07.2021 11:47
- 38
- Хориж

Ғарбий Африкадаги Кот-д’Ивуар республикасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 23 киши ҳалок бўлди ва 34 киши жароҳатланди, дея хабар беради маҳаллий Fraternite Matin газетаси.
Микроавтобус ва юк машинасининг тўқнашуви мамлакатнинг энг йирик шаҳри – Абиджандан тахминан 100 километр шимолда содир бўлди.
"Жароҳат олган 34 кишидан 16 нафари, жумладан 5 нафар бола касалхонага ётқизилди, катталар орасида уч нафари комада", деди Бодо шаҳридаги касалхона вакили (Лагюн вилояти) газетага.
Гувоҳлар айтишича, авария микроавтобус ғилдираги ёрилиши сабабли содир бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кибр ила исроф — камбағалликкелтиради
- Кеча, 16:07
- Мутолаа
Мутолаа: Халоскор
- 29/03, 21:04
- Ўқинг, қизиқ!
Рамазон ҳайити – эзгулик ва бирдамлик байрами
- 29/03, 15:32
- Жамият