Москва метросида фарзандини ташлаб кетган ўзбек аёли қўлга олинди (видео)
- 15.02.2020 11:40
- 512
- Хориж
Москва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 12 февраль куни метро станциясида болани ташлаб кетган аёлни топди.
Хабарда айтилишича, 12 февраль куни Москва “Парк Победы” метро станциясининг ер ости ўтиш жойида номаълум аёл томонидан чақалоқ ташлаб кетилди. Кеча Москва полицияси ходимлари аёлни топишди.
Хавф остида қолдириш моддаси бўйича иш очилган. Шифокорлар чақалоқни дастлабки кўрикдан ўтказишди ва ҳеч қандай касаллик аломатларини аниқлашмади.
Терговчилар таржимон иштирокида аёлни сўроқ қилишди.
Сўров вақтида аёл айбини тўлиқ тан олган ва молиявий қийинчилик туфайли шундай қилишга қарор қилганини айтган.
"Бугун терговчи суд олдида унга нисбатан "ҳибсга олиш" ҳақидаги эҳтиёт чорасини қўллаш юзасидан сўровнома киритади", дейилган хабарда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа