Яқин Шарқдаги вазият: Эрон ТИВ Москвада

Эрон ташқи ишлар вазири Ароқчи Москвага келди, унинг Путин билан Исроил ва АҚШнинг мамлакатига зарбалари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.
- Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрон ва Ғарбий Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берди.
- АҚШ Теҳроннинг Москва ва Пекин билан ўзаро муносабатларидан эмас, ядровий дастуридан хавотирда, - деди АҚШ давлат котиби Рубио Эрон ташқи ишлар вазирининг Россияга сафари чоғида.
- АҚШ Эронга ҳужуми билан “Пандора қутисини” очди, - деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Небензя. Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШнинг масъулиятсиз, хавфли ва провокацион ҳаракатларини кескин қоралайди. Вашингтоннинг Эронга зарбалари унинг халқаро ҳамжамият позициясига тўлиқ эътибор бермаслигини яна бир бор кўрсатди, дея қўшимча қилди у.

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, - деди Франция мудофаа вазири Лекорну.
- Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш орқали уларга "катта" зарар етказди.

- АҚШ Ироқ ва Суриядаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужумлар тайёрланаётганини билади, деб хабар бермоқда The New York Times. Нашрнинг ёзишича, “Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган аскарлар республикага зарба беришга жавобан режалар ишлаб чиқмоқда.
- Эронга берилган зарбалар фонида АҚШ Давлат департаменти америкаликларга хорижда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди. "АҚШ фуқаролари ва манфаатларига қарши намойишлар ўтказиш эҳтимоли бор".