«Москва сўраган учрашув": Трампнинг махсус вакили Уиткофф 6 ёки 7 август кунлари Россияга боради

"Менимча, келаси ҳафта, чоршанба ёки пайшанба куни Виткофф Россияга кетиши мумкин. Улар бу учрашувни сўрашди. Шундай экан, нима бўлишини кўрамиз", деди  Дональд Трамп журналистларга.

Бу Уиткоффнинг Россияга бешинчи ташрифи бўлади. У февраль, март ойларида ва икки марта апрелда Владимир Путин билан учрашиш учун келган.

Трамп яна нима деди:

✹ Санкциялар бўлади. "Улар санкцияларни жуда яхши, усталик билан айланиб ўтишмоқда. Шунинг учун нима бўлишини кўрамиз".

✹ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев билан мунозарани давом эттирар экан, унинг риторик таҳдидларига жавобан Американинг иккита ядровий сув ости кемасини Россиянинг “тегишли ҳудудлар”га жўнатишини айтди. Аммо булар айнан қайси ҳудудларлиги номаълум.

Бир неча кун олдин Дональд Трамп ва Медведев ижтимоий тармоқларда оммавий баҳсга киришди. Оқ уй раҳбари россиялик сиёсатчига «оғзига қараб гапириш»ни маслаҳат берди ва “хавфли ҳудуд”га кириб бораётганига шама қилди. Бунга жавобан Медведев Америка раҳбарига “юраётган ўликлар” ҳақидаги сериални қайта кўришни маслаҳат берди ва “Ўлик қўл”ни эслатди.

Медведев "Ўлик қўл" ҳақида гапирганда, эҳтимол, "Периметр" тизимини назарда тутган. "Ўлик қўл" - АҚШ ва Европа давлатлари Совет Иттифоқи даврида яратилган оммавий  ядровий жавоб зарбасини автоматлаштирилган бошқарув тизими. Буни шундай деб аташади. У ядровий уруш пайтида қўмондонлик марказлари тўсатдан йўқ қилинган тақдирда ҳужумни ташкил этишга қодир.