Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод тумани ҳокими чекка қишлоқ ёшлари билан учрашди

Нуробод туманининг марказдан олисда жойлашган Каттасой қишлоғида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокимига қишлоқ ёшлари 10 дан ортиқ таклиф ва саволлар билан мурожаат қилишди. Иккита мурожаат жойида ҳал этилиб, қолган таклиф ва муаммолар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Тумандаги 58-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ирода Тўхтамуродова улар таҳсил олаётган муассасада компьютерлар, бадиий адабиётлар етишмаётганини билдирди.

Ҳоким топшириғига асосан мазкур мактабга 10 дона компьютер жамланмаси ҳамда 200 дона бадиий адабиётлар олиб бериладиган бўлди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда қишлоқ ёшлари эришаётган ютуқлари баробарида, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан фикрларини ўртоқлашди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.