Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободлик ёшлар талабига кўра, кутубхонага 1000 та китоб олиб бериладиган бўлди

Бугун Нурободдаги 18-мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Ф.Заировнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоли Севинч Элмирзаеванинг тумандаги “Ёшлар кутубхонаси”га қўшимча адабиётлар зарурлиги юзасидан билдирган таклифига кўра, масканга 1000 дона китоблар жамланмаси олиб бериладиган бўлди. 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Хумора Келдиёрованинг талабага асосан ёзги таътил мавсумигача тумандаги “Қўшчинор” болалар оромгоҳи замонавий шарт-шароитлар билан таъминланади.

34-мактаб ўқувчиси Орзибек Турсунқуловнинг таклифи инобатга олиниб, муассасанинг физика, кимё хоналарига жорий йилнинг 1 февралигача лабаратория жиҳозлари, 10 дона компьютер жамланмаси етказиб берилади. Ёш тадбиркор Ойбек Авғоновга ўқув маркази қурилиши учун ер майдони ажратиб беришга келишилди.

Учрашувда туман ҳокимига ёшлар томонидан 30 дан ортиқ таклифлар билдирилиб, 10 дан зиёд мурожаатга тадбирнинг ўзида ечим топилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.