Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ОАВ: Мўғулистон Президенти Хитой сафаридан қайтганидан сўнг 14 кунга карантинга олинди

Хитойга уюштирилган бир кунлик ташрифдан сўнг Мўғулистон Президенти Халтмаагийн Баттулга коронавирус тарқалишига қарши чора сифатида 14 кунлик карантинга олинди. Бу ҳақда 28 февраль куни Монцамэ агентлиги хабар берди.

Халтмаагийн Баттулга пайшанба куни, Хитойда бир кунлик сафарда бўлиб қайтди. ХХР раҳбари Си Цзиньпин билан олиб борилган музокаралардан сўнг Мўғулистон раҳбари хитойлик ҳамкасбига, коронавирус билан курашаётган Хитойга совға сифатида 30 минг дона қўй топширилиши ҳақидаги гувоҳномани топширди.

“Президент Халтмаагийн Баттулга ва у билан бирга бўлган делегация аъзолари Мўғулистонга етиб келишлари билан хавфсизлик чораси сифатида 14 кунлик карантинга жойлаштирилди”, деб хабар берди Монцамэ ахборот агентлиги.