Фидойилик билан қилинган меҳнат муносиб эътироф этилди

Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда вилоят солиқ бошқармасида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

Уларда қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш йўналишларида фаолият юритаётган ташкилот ва корхоналар вакиллари, шунингдек, солиқ хизмати органлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирларда сўзга чиққанлар йиғилганларни қутлуғ сана — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этиб, соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшиб, самарали меҳнат қилаётган юртдошларнинг хизматларини алоҳида эътироф этдилар.
Тантанали маросимларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан таъсис этилган эсдалик нишонлари соҳаларда кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга тантанали равишда топширилди.
Тадбирлар якунида мукофотланганларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг келгусидаги фаолиятида ҳам юксак натижалар тилаб қолинди.