Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олимлар коронавирус зарраларининг яшовчанлигидан ҳайратда

Бомбей ҳинд технология институти олимлари коронавирус зарраларининг чидамлилик қобилиятига ҳайратдан ёқа ушлашди. Улар ўз тадқиқотларини "Physics of Fluids" журналида нашр этди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, вирус бир неча кун давомида турли юзаларда ҳаёт фаолиятини сақлаб туриши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, нафас олиш секрецияси суюқлигининг 99,9 фоизи бир неча дақиқада буғланади. Аммо ҳосил бўлган микроскопик плёнка туфайли коронавирус зарралари омон қолиши мумкин. Тадқиқот муаллифлари, шунингдек, баъзи юзаларда, масалан, полипропиленда коронавирус 150 соатдан кўпроқ вақт сақланиб туриши мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Швейцариядаги Женева университети олимлари SARS-CoV-2 каби вирусларни ҳужайрага сингишини тўсадиган препаратларни топишган эди. Ушбу ингибиторлар (физиологик ва физик-кимёвий, асосан ферментатив жараёнларни босувчи ёки тўхтатиб турувчи модданинг умумий атамаси) ҳозирда қўлланилаётган даво воситаларига қараганда 5 минг марта самаралироқ эканлиги маълум бўлди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.