Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентларни биласизми?

Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

- Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

- Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

- Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

- «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;

- «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;

- Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;

- Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

- «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

- Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

- Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

- Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

- Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар.